Дарсликлардаги муаммоларга ечим топилдими?
1-11-синфлар учун барча китоблар рақамлаштирилиб, уларнинг электрон шакллари www.eduportal.uz ахборот таълим порталига жойлаштирилди.
2019/2020 ўқув йилининг бошланишида 1-3-8-9-синфларига полиграфик ва дизайн жиҳатидан замонавий талабларга жавоб берадиган тўлиқ тўпламдаги дарсликлар, 2-4-синф чет тили машқ дафтарлари, 7-синфлар учун чет тили дарслик ва методик қўлланмалар, жами 479 номдаги 36,5 миллион нусха дарсликлар нашр қилиниб, жойларга етказилган.
Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилган.
Умумий ўрта таълим мактабларининг 7-синфлари учун инглиз, француз ва немис тили фанларидан 2019/2020 ўқув йили учун дарслик мажмуаларига мультимедиа иловалари яратилди ва 27 минг 487 нусхада DVD диск шаклида кўпайтирилиб мактабларга етказилди.
1-11-синфлар учун барча китоблар рақамлаштирилиб, уларнинг электрон шакллари www.eduportal.uz ахборот таълим порталига жойлаштирилди.
Аммо мутахассислар умумтаълим мактаби дарсликларидаги муаммолар ҳали тўлиқ бартараф этилмагани, хатоликларни тўғрилаш вақт олишини ҳам таъкидлаяпти.
Вазирликнинг 2019 йилги ҳисоботида қайд этилишича, 3 тилда (ўзбек, рус, инглиз) янги намунадаги аттестат бланкалари QR-код белгиси ўрнатилган ҳолда 747 минг 410 нафар битирувчиларга тақдим этилди ҳамда махсус электрон тизим орқали аттестатларнинг ҳақиқийлигини текшириш имконияти яратилди. 5 минг 57 нафар мактаб битирувчиси барча фанларни аьло баҳоларга битириб, олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган.
Ўқувчилар фанларни мустақил ўзлаштириши учун Халқ таълими вазирлиги кўмагида Khan Academy Халқаро таълим платформасини маҳаллийлаштириш лойиҳаси ишга туширилди ва 5 мингдан ортиқ видеодарсликлар ўзбек тилига таржима қилинди.
Мактаб ўқувчилари ўртасида бошқа хорижий тилларни, жумладан, немис ва француз тилларини ўрганишга қизиқиш кучайди, мисол учун, ўтган ўқув йилига (2018/2019) нисбатан немис тилини ўқитувчи мактаблар сони 54 тага ошди (2018 йилда 1623 мактаб). Француз тилини ўқитувчи мактаблар сони ўтган ўқув йилига (2018/2019) нисбатан 44 тага ошди (2018 йилда 1143 мактаб).