Cолиқ маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ қонунбузилиш аниқланди
Солиқ тўловчилардан ундирилган маблағларни белгиланган тартибда ҳисобга киритиш ўрнига ўзлаштириш ҳолати аниқланди.
Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши шаҳар солиқ инспекциясининг давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқалар 97 нафар солиқ тўловчидан жами 122,6 миллион сўм маблағни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олган.
Бироқ, мазкур маблағлар солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларига кирим қилинмаган. Терговга қадар текширувда ушбу пул маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА