Coca-Cola Суперлига. «Турон» ниҳоят ғалаба қозонди
Кеча Coca-Cola Суперлиганинг 12-тур ўйинлари старт олди. Ўз майдонида кучли олтиликда бораётган «Металлург»ни қабул қилган «Турон» ниҳоят мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида бекободликлар жарима майдони ичкарисида тўпни қўл билан ўйнаганликлари учун бош ҳакам пенальти белгилади. «Лоторея»дан Музаффаржон Музаффаров унумли фойдалана билди. Иккинчи бўлимда ўйин суръати янада жонланди. Мезбонлар ютуқни сақлаб қолиш, меҳмонлар эса, турган гапки тенглаштиришга хўп уринишди. Ҳужумлар, хавфли вазиятлар ҳар иккала жамоа томонидан бир неча бор юз берди. Лекин гол уриш барибир яна майдон эгаларига насиб этди. Қанотдан ошириб берилган тўпни жамоанинг кореялик легионери, тиниб-тинчимас Ким Боёнг ноқулай вазиятда турганига қарамай боши билан уриб, Лобановни лол қолдирди.
«Қизилқум» эса муваффақиятли юришини давом эттирди. «Машъал»ни қабул қилган навоийликлар биринчи бўлимнинг ўзида рақиблар дарвозасини икки бор нишонга олиб, ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлишганди.
Coca-Cola Суперлига.
12-тур. 2 июль, жума
ҚИЗИЛҚУМ – МАШЪАЛ - 2:0 (2:0)
Навоий. «Ёшлар» спорт мажмуаси. 2419 томошабин.
Голлар: Эркин Байдуллаев, 18 (1:0), Элгужа Григалашвили, 30- пен. (2:0).
ТУРОН – МEТАЛЛУРГ - 2:0 (1:0)
Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 3953 томошабин.
Гол: Музаффаржон Музаффаров, 18-пен. (1:0), Ким Боёнг, 58 (2:0)
12-тур ўйинлари бугун ва эрта яна давом эттирилади.
3 июль
АГМК – ҚЎҚОН-1912
НАВБАҲОР – АНДИЖОН
4 июль
СУРХОН – БУНЁДКОР
НАСАФ – СЎҒДИЁНА
ПАХТАКОР – ЛОКОМОТИВ.
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА