CNN: Тайвань орол масаласи АҚШ – Хитой келишувининг бир бандига айланишидан хавотирда
Тайвань АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув натижасини хавотирланиб кутяпти, чунки музокара давомида оролнинг мақоми ва Америка билан қурол савдоси муҳокама қилиниши мумкин. Бу ҳақда CNN телеканали ахборот тарқатди.
Оролга тахминан 14 миллиард долларлик қурол сотиш мақсади билан боғлиқ бу мавзуни Трамп маъмурияти ҳали расман тасдиқламаган. Тайвань эса шу мавзу Вашингтон ва Пекин ўртасидаги кенг кўламли келишувнинг бир қисмига айланиши мумкинлигидан хавотирда.
– Тайвань масаласи Си Цзиньпин ва Трамп мулоқоти давомида кўтарилиши биз учун хатарли, – деди орол ташқи ишлар вазири, вице-президент Франсуа Ву.
Таъкидланишича, яна бир хавотир Эрон билан урушдан кейин Америка қурол захираси камайиши билан боғлиқ. Зеро, айни ҳолат “аллақачон сотиб олинган аслаҳаларни етказиб бериш жадвалига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА