CNN: Дональд Трамп мағлубиятни тан олмоқчи эмас
Сайловдаги рақиби Жо Байденга овозлар бўйича имкониятни бой бераётган Қўшма штатларнинг амалдаги президенти Дональд Трамп таслим бўлиб, мағлубиятни тан олмоқчи эмас, деб хабар беради CNN.
Трамп сайлов натижаларига қарши чиқмоқчи эканини баён қилган.
Аввалроқ, Трамп овоз бериш жараёнидаги сохталаштиришларга урғу бериб, ўзи етакчилик қилаётган штатларда Байденнинг ғалаба қозонганига шубҳа билдирганди.
Ахборот манбаларида Трампнинг яқинлари, хусусан, маслаҳатчиси унга мағлубиятни тан олишни тавсия қилгани ҳақида ёзилганди, кейинроқ Трамп штаби бундай маълумотларни рад қилди.
Трампнинг ўзи Twitter орқали фикр билдириб, ўзидан сайловдаги ғалабасини тортиб олишганини қайта-қайта қайд этган.