Чорвоқ – дам олувчиларнинг севимли маскани
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омбори қишлоқ хўжалигини бир меъёрда сув билан таъминлаш, тошқинларнинг олдини олиш ва гидротехника мақсадларида барпо этилган.
Сув омбори Чотқол ва Угом тоғлари орасида, Чирчиқ дарёсининг бошланиш қисмида қурилган. Чорвоқ сув омборининг тўла сиғими 2006 миллион м3, шундан фойдали сув ҳажми 1580 миллион м3 ни ташкил этади. Максимал чуқурлиги 131 метр, ўртача чуқурлиги 55 метрдан иборат. Бу ерга Писком, Кўксув, Чотқол дарёлари қуйилади.
[gallery-7676]
Чорвоқ сув омбори Чирчиқ – Бўзсув сув энергетика трактини бир меъёрда сув билан таъминлайди. Унинг барпо этилиши билан сув кам бўлган йиллари Тошкент воҳасидаги ва Қозоғистон Республикаси Жанубий Қозоғистон вилоятидаги 355 минг гектардан ортиқ ерни барқарор сув билан таъминлаш, Чирчиқ дарёсининг юқори оқимида рўй берадиган сув тошқинларига барҳам бериш имкониятлари яратилди.
2000 йил бошларидан сув омбори соҳиллари ва унинг атрофида халқаро андозаларга мос бўлган йирик дам олиш мажмуалари, пансионатлар, болалар ёзги оромгоҳлари барпо этилди. Дам олувчилар учун кичик кемалар ва бошқа сувда ҳаракатланиш учун мўлжалланган воситалар хизмати йўлга қўйилди. Ҳозирда бу жойлар нафақат ҳамюртларимиз балки, хорижлик сайёҳлар билан ҳам гавжум.
Оқил ҒУЛОМОВ (сурат),ЎзА