Чорвачилик ривожига эътибор
Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Жўраев Зиёдулло Комилович” фермер хўжалиги пахта ва ғалладан мўл ҳосил етиштириш билан бирга, чорвачиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Жўраев Зиёдулло Комилович” фермер хўжалиги пахта ва ғалладан мўл ҳосил етиштириш билан бирга, чорвачиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.– Ўтган йили Германия, Венгрия ва Словакиядан 70 бош зотли қорамол келтирдик, – дейди хўжалик раҳбари Зиёдулло Жўраев. – Ҳозирда улардан кўпайган 34 бош бузоқ зооветеринария талаблари асосида парваришланаётир. Соғин сигирлардан кунига 750 литр сут олиниб, қайта ишлаш корхоналарига топширилмоқда.