Чингиз Айтматов ижоди – замон нигоҳида
Жалолобод шаҳридаги Канторо Тўқтомаматов номидаги Халқаро университетда “Чингиз Айтматов ижоди – замон нигоҳида” мавзусида халқаро талабалар илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Халқаро конференция ишида Қўқон давлат педагогика институтининг 70 дан зиёд талабалари ўзларининг тезислари билан иштирок этди. Шунингдек, талабалар қўшни Қирғизистондаги Халқаро университетда йўлга қўйилган таълим жараёнлари, тенгдошларига яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш, дўстлашиш имконига ҳам эга бўлди.

Конференция сўнгида мақсадларини биргаликда амалга ошириш, ҳаётга татбиқ этиш бўйича икки томонлама режалар белгиланиб, келгусида ҳам олийгоҳлар ўртасида яқин ва самарали ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олинди.

ЎзА