Чилла суви юқори ҳосил гарови
Ёз фаслининг ҳозирги иссиқ кунлари миришкор деҳқонлар жазирамага қарамай далаларда мардонавор ҳосил етиштириш билан банд.
Хусусан, Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган майдонларда экинларни парваришлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга киришилган. Деҳқонлар учун бир кун ҳам ғанимат саналади.
Асосий эътибор чилла суви билан майдонларни суғоришдир. Бироқ сувнинг ҳар қатраси эса ўлчовли ва назоратда. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари барча туманларда назорат тадбирларини ўтказишда давом этмоқда. Жойларда сувдан шартномасиз фойдаланаётган кластер ҳамда фермер хўжаликларига нисбатан жарималар қўлланилмоқда.
Ўз навбатида белгиланган талабларга риоя қилиб, сувдан оқилона фойдаланаётганлар ҳам анчагина. Бугунги кунда сув тежовчи технологиялар вилоятдаги жами суғориладиган майдонларда жорий қилинмоқда. Бу орқали суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Масалан, Ўрта Чирчиқ туманида суғориладиган ер майдон 25 минг 125 гектарни ташкил қилади. Ҳудуд фермерлари асосан пахта-ғалладан ташқари шоли, соя, сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар парваришлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган режага асосан сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Жойларда ички суғориш тармоқлари назоратга олинган бўлиб, мавсум бошидан 123 км (101.2%) масофада бетонлаш ишлари амалга оширилди.
[gallery-18472]
Шунингдек, сув тежовчи технологиялар 2 минг 879 гектарда сув тежовчи томчилатиб, ёмғирлатиб ва кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланилмоқда.
А.Мусаев, А.Алижонов (сурат), ЎзА.