Чемпионлар лигаси финаллари Мюнхен ва Барселонада ўтказилади
УEФА келгуси икки мавсумда Европа клублари ўртасидаги нуфузли мусобақаларнинг финал учрашувлари ўтказиладиган стадионларни маълум қилди.
Ташкилот қарорига кўра, 2027/28-йилги мавсум УEФА Чемпионлар лигаси финали Германиянинг Мюнхен шаҳридаги «Альянц Арена» стадионида бўлиб ўтади.
Мазкур мавсум Европа лигасининг ҳал қилувчи учрашувига Бухарестдаги Миллий стадион, Конференциялар лигаси финалига эса Туриндаги «Альянц Стедиум» мезбонлик қилади.
2028/29-йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали «Барселона» клубининг уй стадиони — «Камп Ноу»да ўтказилади. Европа лигаси ғолиби Белградда, Конференциялар лигаси чемпиони эса Будапештдаги «Пушкаш Арена»да аниқланади.
Шунингдек, УEФА Суперкубоги учун 2027-йилги учрашув Амстердамдаги «Йохан Кройфф Арена»да ташкил этилади.
2028-йилги Суперкубок баҳсига эса Қозоғистон пойтахтидаги «Остона Арена» мезбонлик қилади.
Ўзбек ва жаҳон спортига оид энг сўнгги янгиликлар: @Uzasport