Чавандозларимиз Бельгия ва Россияда зафар қучди
Ўзбекистонлик чавандозлар Россия ва Бельгияда ўтказилган мусобақаларда муносиб натижаларга эришди.
Россияда от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилган «Максима Парк» кубогининг финал босқичида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умиджон Комилов “Кариссина” лақабли отда 115 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, Бельгияда ташкил этилган фахрийлар ўртасидаги халқаро турнирда ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги спорт устаси Давржон Рўзмуҳаммедов “Мр.Эмералд” лақабли от билан 3-ўринни эгаллади.
Т. Рўзиев, ЎзА