Чавандозимиз олтин медаль соҳиби
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича "CSI 4*-W" таснифидаги мусобақа якунланди. Турнирнинг сўнгги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев "Caballone" лақабли оти билан муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев “Lady” лақабли тулпорида мусобақанинг 125 см баҳсларида иштирок этди. Абдураҳмон Абдуллаев эса 155 смли Гран-при дастурида “Volour” отида еттинчи натижани қайд этди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА