"CAFA Nations Cup": Ўзбекистон бугун Ўмон билан ўйнайди
Футбол бўйича "CAFA Nations Cup" турнири бугун старт олади. Мазкур мусобақада жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўйин ўтказадилар. Жумладан Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида Ўмон, Туркманистон ҳамда Қирғиз Республикаси билан пойтахтимизда ўйин ўтказади. "B" гуруҳидаги учрашувлар эса Тожикистонда бўлиб ўтади. Дарвоқе, ушбу гуруҳдан мезбонлардан ташқари Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистон термалари ўрин олган.
30 август куни пойтахтимизнинг "Жар" стадионида Қирғиз Республикаси ва Туркманистон терма жамоалари баҳси ушбу нуфузли мусобақани бошлаб беради. Ўйин мамлакатимиз вақти билан соат 17:00 да бошланади. Ўзбекистон ҳамда Ўмон тўқнашуви янги қуриб битказилган "Олимпия" стадионида ўтказилса соат 19:30 бошланади.
Терма жамоамиз ушбу учрашувда тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз яшил либосда ўтказади. Меҳмонлар эса ўзларининг анъанавий қизил футбол либосида майдонга тушадилар.

Шу ўринда, Ўзбекистон ва Ўмон терма жамоалари ўртасидаги учрашувлар тарихини ёдингизга солиб ўтишни лозим топдик. Жамоалар бугунга қадар жами 7 та ўйинда ўзаро рақобатлашган. Афсуски, ушбу ўйинларнинг 4 тасида Ўмон ғалаба қозонган бўлса, 3 та ўйин футболчиларимиз фойдасига якунланган. Термалар сўнгги бора, 2023 йилда Тошкентда ўтган "CAFA Nations Cup" турнирида рақобатлашган. Ўшанда Терма жамоамиз 3:0 ҳисобида зафар қучган.Тўплар нисбати 12/9 Ўзбекистон фойдасига.

Умид қиламизки, бугунги ўйинда футболчиларимиз фақат ғалаба учун майдонга тушади ҳамда ўзаро ўйинлар статистикасидаги ҳисобни тенглаштирадилар.
Жавоҳир Тошхўжаеа, ЎзА