Бухоролик фаол тадбиркорлар шарафланди
Президентимизнинг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида” ги фармойишига кўра бухоролик 16 нафар тадбиркорлар ҳам тақдирланди.
Тантанали тадбирда вилоят шаҳар-туман ҳокимликлари, секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар иштирок этди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов давлатимиз раҳбарининг тадбиркорларга бўлган юксак ҳурмати ва ишончи, ишбилармон кишиларнинг ташаббуслари ва меҳнатлари қадри ҳақида сўз юритди. Ана шу эътибор намунаси сифатида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда “Тадбиркорлар куни” нишонланмоқда. Вилоят ҳокими бухоролик барча тадбиркорларни ушбу сана билан табриклади. Тадбирда кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.



Зариф Комилов, ЎзА