Бухородаги энг намунали бошланғич ташкилотлар
Бухорода Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги барча бошланғич ташкилотларда “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди.
– Жорий йилнинг май-июль ойлари давомида тармоқ касаба уюшмалари томонидан кўрик-танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари юқори савияда ташкил этилди, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Бухоро вилояти кенгаши бўлим мудири Адолат Акрамова. – Вилоят миқёсида 7 та тармоқ касаба уюшмалари тизимида танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичларида 800 га яқин бошланғич ташкилотлар қатнашди. Кўрик-танловнинг тармоқ касаба уюшмалари вилоят босқичида 40 та боланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ғолибликни қўлга киритди.
Жумладан, аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида Жондор тумани 1-умумий ўрта таълим мактаби, “Шоҳруд” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Бухоро академик лицейи, Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро жамоат саломатлиги техникуми, Ғиждувон туман Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати, Бухоро вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси, “Bukhara Brilliant Silk Cluster” МЧЖ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ғолиб бўлди.
Шунингдек, аъзолари сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида Бухоро шаҳар ихтисослаштирилган олимпия захиралари коллежи, “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ, “Бухоро йўл кўклам” унитар корхонаси, Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун болалар интернат уйи, “Sitoraavtosavdo” МЧЖ, Когон шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактаби ва Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари юқори кўрсаткичларни қайд этди.
[gallery-3229]
Зариф Комилов,
Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА