Бухорода бизнес акселератор иш бошлади
Бухоро давлат университетида Бухоро бизнес акселераторининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Муассасанинг асосий вазифаси тадбиркорлик субъектларига ўз бизнесини юритишда яқиндан кўмак бериш, илғор ахборот, инновацион ва педагогик технологиялар ёрдамида тадбиркорлик курсларини ташкил этишдир. Бунда университет ва республиканинг етакчи мутахассислари таълим ва маслаҳатлашув жараёнларига жалб қилинади.
Мазкур бизнес акселератор “Ёшлар – келажагимиз” жамғармасининг 150 миллион сўм, Бухоро давлат университетининг 108 миллион сўм маблағи ҳисобидан ташкил этилди. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини тадбиркорликка ўқитиш мумкин.



Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар, ЎзА