Бухоро маҳаллаларида электр таъминоти яхшиланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида аҳолини узлуксиз ва меъёр даражасида электр энергияси билан таъминлаш, истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан кенг кўламли модернизация ва янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бухоро шаҳрини барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган яна бир йирик лойиҳа изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, шаҳарнинг “Наршахий”, “Дилкушо”, “Гулистон”, “Гулчорбоғ”, “Отбозор” ва “Фурқат” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 4 мингдан ортиқ истеъмолчи яшайди.
Мазкур ҳудудларда электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида умумий узунлиги 4 минг 500 метр бўлган янги ер ости кабель тармоғи тортилмоқда. Шунингдек, қўшимча равишда қуввати 400 кВА бўлган битта трансформатор пунктини ўрнатиш режалаштирилган.
[gallery-29348]
Белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонасининг 60 нафардан ортиқ ходими ҳамда 5 та махсус техникаси жалб этилган.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА