Бухорода бугун 3300 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этмоқда
Бугун, 3 сентябрь куни вилоят бўйича 3 минг 300 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этмоқда.
Бухоро вилоятида ОТМ кириш тест синовлари “Бухоро” спорт мажмуаси ўйингоҳи, “Умид” спорт-соғломлаштириш маркази стадиони ҳамда “Дилкушо” теннис мажмуаси кортларида ўтказилмоқда.
Бугун, 3 сентябрь куни вилоят бўйича 3 минг 300 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этмоқда.
“Бухоро” спорт мажмуасига 1080 нафар абитуриент тест синовларини топшириш учун келди. 24 нафар абитуриент имтиҳонга келмагани қайд этилди. 1 киши эса тестдан четлаштирилди.
Таъкидлаш керак, туманларда яшовчи абитуриентларнинг Бухоро шаҳрига етиб келиши учун махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилган.


