Бухорода браконьерлар яна жайронларни ўлдирди
Инсон нафси ҳакалак отганида кўзига ҳеч нарса кўринмайди. Эртанги кунни ўйламай бегуноҳ жониворларни қиради.
Инсон нафси ҳакалак отганида кўзига ҳеч нарса кўринмайди. Эртанги кунни ўйламай бегуноҳ жониворларни қиради.
Кечагина Бухорода 5 ой муқаддам Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 2 бош урғочи жайронларни овлаган Қоракўл туман фуқароларига сўнги суд ҳукми ўқилгани борасидаги маълумотлар ижтимоий тармоқлар ҳамда телеканаллар дастурлари орқали намойиш қилинган эди.
Бундан мақсад эса фуқароларимизнинг ушбу қонунбузарликни содир этишдан огоҳлантириш эди. Афсуски шунга қарамай, Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоятнинг Олот тумани чўл ҳудудларидан қўшни Қашқадарё вилоятининг икки фуқароси нафс йўлида икки бош эркак жайрон ҳамда 1 бош ёввойи қуённи ваҳшийларча отганлиги Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим мутахассислари ҳамда Олот туман инспекцияси инспекторлари томонидан ушланиб, уларнинг овни давом эттиришларига чек қуйилди.
Ҳолат юзасидан браконъер фуқароларга нисбатан бошқарма мутахассислари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Олот тумани ИИБга топширилди