Бугун туғилган кун – Шерзод Шерматов
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов 1977 йил 7 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.
Ш.Шерматов 1998 йил Тошкент давлат техника университетини, 2000 йил Америка Қўшма Штатлари Йель университетини битирган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Валюта иқтисод бош бошқармасида бош иқтисодчиси вазифасидан бошлаган.
Ш.Шерматов 2021 йил Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасига тайинлангунга қадар қатор масъул лавозимларда ишлаган.
Хусусан, Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири бўлган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!