Бугун туғилган кун – Қобул Турсунов
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов 1964 йил 30 мартда ҳозирги Кармана туманида туғилган.
Қобул Турсунов 1993 йил Тошкент давлат техника университетини, 2004 йил Бухоро давлат университетини, 2005 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
У меҳнат фаолиятини 1981 йил Кармана тумани (олдинги Навоий тумани) 18-кўчма механизациялашган колоннаси ишчиси вазифасида бошлаган. Қ.Турсунов кейинчалик масъул лавозимларда ишлади. Хусусан, 2012 йилдан 2016 йилга қадар Нурота тумани ҳокими ҳамда Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. У 2016 йилдан буён Навоий вилояти ҳокими вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Қобул Турсунов 2016 йил “Содиқ хизматлари учун” медали, 2020 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!
ЎзА