Бугун туғилган кун – Лазиз Қаюмов
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Лазиз Қаюмов 1930 йил 23 апрелда Қўқонда таваллуд топган.
У 1952 йил Ўрта Осиё давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)филология факултетини тугатган. Лазиз Қаюмов кейинчалик ушбу таълим даргоҳида фаолият олиб борди. Бир қатор марказий газеталарда бош муҳаррири бўлиб ишлади. Унинг раҳбарлигида 20 дан зиёд фан номзодлари ва докторлари етишиб чиқди.
“Шоира Зулфия”, “Олмос истеъдод”, “Замондошлар”, “Аср ва наср” каби асарларида адабиётшунослик, ўзбек адабиётига оид муаммолар очиб берилди.
Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Лазиз Қаюмов 2004 йил оламдан ўтган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган, қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!