Бугун туғилган кун — Холмурод Салимов
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в. б. Холмурод Салимов 1974 йил 20 июнь куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган.
Холмурод Салимов 1998 йилда Самарқанд давлат университетининг журналистика бўлимини тамомлаган.
Касбий фаолиятини Навоий вилояти телерадиокомпаниясида бошлаб, ўтган давр мобайнида бир қатор оммавий ахборот воситаларида масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда мухбир, махсус мухбир, шарҳловчи, етакчи шарҳловчи, етакчи муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали қошидаги “Диёр” телеканалида бўлим бошлиғи, “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталарида бўлим мудири, бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Холмурод Салимов 2018 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятида фаолият олиб бормоқда. 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил июнь ойигача Уюшма раҳбари вазифасини бажарган. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқарувининг тегишли қарорига биноан 2023 йил 25 январдан Уюшма раиси вазифасини бажариб келмоқда.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov
E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru