Бугун туғилган кун – Гулнора Маруфова
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова 1956 йил 26 апрелда Фарғона вилоятида туғилган.
Гулнора Маруфова 1997 йилдан 2004 йилга қадар Фарғона вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида ишлаган. 2004 йилдан 2020 йилга қадар эса Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб меҳнат қилди.
Г.Маруфова 2020 йил 3 июлда Президентнинг тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Гулнора Маруфова мамлакатимизда хотин-қизлар ва оила институтига оид қонунчиликни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини ошириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, аёллар ва оилалар муаммолари билан манзилли ва мақсадли ишлаш йўналишларида самарали фаолият юритиб келмоқда келмоқда.
Кейинги йилларда мамлакатимизда Давлатимиз Раҳбари томонидан амалга оширилаётган хотин-қизлар ва оила масалалари билан шуғулланишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини таъминлаш, ҳар бир аёл, ҳар бир онанинг ўз ҳаётидан, фарзандларининг бахту камолидан рози бўлиб яшашига қаратилган ислоҳотларнинг ҳар бир оила, ҳар бир аёл ҳаётига кириб боришини таъминлашдаги меҳнатлари эътиборга молик.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @ Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!
ЎзА