Бугун туғилган кун
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Дўстлик” ордени соҳиби Тоҳир Малик 1946 йил 27 декабрда Тошкентда таваллуд топган.
27 декабрь (хотира)
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Дўстлик” ордени соҳиби Тоҳир Малик 1946 йил 27 декабрда Тошкентда таваллуд топган.
Тоҳир Малик Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тугатган. Меҳнат фаолияти давомида мамлакатимиздаги марказий газета ва журналларда, турли ижодий идораларда меҳнат қилган.
Фантастика жанрига талабалик йилларидан қўл уради. Бир қатор асарлари ўша пайтлардаёқ китобхонлар эътиборини ўзига тортди. “Ҳикмат афандининг ўлими” фантастик қиссасини кўпчилик яхши билади. Шу йўналишдаги бир қатор ҳикоялари, “Фалак”, “Заҳарли ғубор”, “Сомон йўли элчилари”, “Тириклик суви” қиссалари, “Девона” романи, “Қора фаришта” китоби чоп этилган. Бу асарлар рус ҳамда бошқа хориж тилларига таржима қилинди.
Адиб ХХ аср бошларидаги ўзбек зиёлилари фаолиятини ўрганиб, бир қанча роман ва қиссалар ёзди. Бу мавзу кейинчалик “Сўнгги ўқ”, “Ов” қиссаларида давом этди. “Сўнгги ўқ” асосида етти қисмли телефильм яратилди. Шунингдек, унинг маънавият масалаларига, ахлоқий қадриятларга бағишланган асарлари ҳам китобхонларга манзур бўлди.
Халқимизнинг севимли ёзувчиси Тоҳир малик 2019 йил 16 май куни вафот этди.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!