Бугун Исроил парламенти қасамёд қабул қилади
Бугун, 29 декабрда Исроил янги ҳукуматининг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтади.
Коалиция ҳукумати тузилиши якунланиши муносабати билан баёнот билан чиққан "Ликуд" партияси етакчиси Беньямин Нетаньяху "Исроилнинг бўлажак Вазирлар Маҳкамаси қўшни давлатлар билан тинчликни мустаҳкамалаш ва "Иброҳим келишувлари" ни имзолаган – Баҳрейн, Марокаш, Бирлашган Араб Амирликлари ва Судан билан муносабатларни фаоллаштириш устида ишлашда давом этади", деди. Унинг ўзи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб чиқди.
"Ҳукумат Исроилнинг хавфсизлиги, тарихий ва миллий манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда барча қўшни дўстларимиз билан тинчликни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз"
"Kan" радиосининг хабарига кўра, "Ликуд" партиясининг парламентдаги фракцияси бир овоздан Амир Оханни Кнессет спикери этиб сайлади. У лавозимидан кетган Ярив Левин ўрнини эгаллайди.
ЎзА