Бугун бухорода яна 7 нафар бемор соғайди
Бугун Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 7 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Бугун Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 7 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 2 нафар бемор Фарғонадан, 1 нафардан – Жиззах, Бухоро, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, энг ёши каттаси 41 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 325 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 332 нафарга етди.
Шу соатгачамамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1278 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.