Британия озиқ-овқат танқислигига тайёрланмоқда
Буюк Британия ҳукумати махфий таҳлилида агар Яқин Шарқдаги уруш давом этса, шу ёзда мамлакат супермаркетлари товуқ ва умуман гўшт ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига дуч келиши мумкинлиги таъкидланган.
Ҳурмуз бўғози ёпилиши озиқ-овқат саноати учун ўта муҳим ҳисобланган карбонат ангидрид танқислигига олиб келиши эҳтимоли туфайли юзага келган хавотир асносида “энг нохуш тахмин” учун фавқулодда вазият режасини ишлаб чиқди.
CО₂ салат, қадоқланган гўшт, пишган егулик каби озиқ-овқат маҳсулотлари сақланиши муддатини узайтириш учун зарурлигини инобатга олсак, биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги ва меҳмондўстлик энг кучли зарбага учрайди.
Карбонат ангидрид қарийб барча уй ҳайвонлари ва товуқларнинг учдан икки қисмидан кўпроғини сўйиш жараёнида ишлатилади. Ҳукумат муайян захирага эга бўлса-да, бу узоқ муддатли ечим эмас. CО₂ газли ичимликни карбонатлаштиришда ҳам фойдаланилгани сабабли пиво заводлари ҳам таъсирни сезади.
С.Раҳимов, ЎзА