Божхонада хизмат ити “заҳри қотил”ни ушлаб қолди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида хизмат ити юк вагони тагига жойлаштирилган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини фош этди.
Қўшни давлатдан кириб келган темир йўл поезди таркибидаги юк вагонлари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилаётганида хизмат ити вагонлардан бирининг таг қисмида божхона назоратидан яшириб, рангсиз полиэтилен идишга жойлаштирилган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини олиб ўтишга уринилганини аниқлади. Махсус тарозида ўлчанган “заҳри қотил”нинг оғирлиги идиши билан 113,9 грамм экани маълум бўлди.


Айни пайтда ҳолат юзасидан божхона органлари терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири