Божхонада “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида бошқармага бириктирилган Гулистон шаҳридаги 9-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди.
Ўқувчиларга божхона органларининг ташкил топиши, миллий божхона тизими тарихи ва вилоят божхона бошқармасининг фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг, ўқувчилар бошқарманинг махсус жиҳозланган жанговар хонаси, замонавий назорат техника воситалари, “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости, “Маърифат ва ватанпарварлик” бурчаги ҳамда бошқарма кутубхонаси фаолиятлари билан яқиндан танишди. Тадбирда божхона органлари фаолиятида хизмат итларининг ўрни ҳақида ахборот берилиб, улар ёрдамида автотранспорт воситасини божхона назоратидан ўтказиш жараёнлари ва хизмат ити иштирокида маҳорат дарси кўрсатилди.


Учрашувда замонавий назорат техника воситалари ва хизмат ити маҳоратини кузатган ўқувчилар ушбу тадбирдан катта таассурот олганлигини ва божхона касбига бўлган қизиқиши янада ортганлигини айтишди ҳамда қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Ш.Суяров, ЎзА мухбири.