Божхонада маърифий тадбир ўтказилди
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Ходим оналарини шарафлаймиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчиларига хизмат вазифасини садоқат ва ҳалоллик билан бажараётган ходимларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имтиёзлар ҳақида сўз юритилди ва божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича тайёрланган видеоролик намойиш этилди.


Ўзининг садоқати, наъмунали ҳулқи, юқори натижалари ва ҳалоллиги билан ҳамкасбларига ўрнак кўрсатаётган, жамоат ишлари ва спортда юқори натижаларга эришиб келаётган ёш ходимлар эътироф этилиб, уларнинг ота-оналарига ташаккур ва миннатдорлик билдирилди.
Тадбир якунида, божхона постларида ходимларнинг хизмат жараёнлари постлардаги мавжуд видеокузатув тизими орқали онлайн кўрсатилиб, бошқармада ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди, уларга ётоқхона, спорт майдончаси, кутубхона, машғулотлар ва махсус жиҳозланган хоналар ҳамда “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постидаги шароитлар кўрсатилди.



Ш.Суяров, ЎзА.