Божхона соҳасида янги рақамли тизим амалиётга жорий этилмоқда
2026 йил 1 майдан бошлаб Божхона қўмитасининг “Юк операциялари” ахборот тизимида транспорт воситаларини қабул қилиш функцияси эндиликда тўлиқ “Божхона омбори” мобил иловаси орқали амалга оширилмоқда.
Ушбу янгилик тадбиркорлар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, жараёнларни тезлаштириш, қоғозбозликни қисқартириш, инсон омилини минималлаштириш шаффофликни оширади.

Шу муносабат билан “Тошкент-АЭРО” ИБК раҳбарияти томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда асосий эътибор янги тизимни амалиётга самарали жорий этиш масалаларига қаратилди.

Учрашув давомида Божхона қўмитаси вакиллари томонидан мобил илованинг ишлаш тартиби бўйича батафсил тақдимот ўтказилди.
Ўқув-семинарда янги мобил илованинг ишлаш механизми, интерфейси ҳамда афзалликлари атрофлича тушунтирилди.
Қатнашчиларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.
Ш.Маматуропова,
ЎзА