Божхона назоратидан яширилган маҳсулотлар аниқланди
Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, Шахсий хавфсизлик гуруҳи ходимлари ва ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда божхона назорати остида бўлган товарларни манзил божхона постига етказмасдан, яширин равишда тушириш ҳолати аниқланди.
Тадбир давомида транспорт воситаси текширилганда, ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 480 миллион 230 минг сўм бўлган, оғирлиги 1 700 килограммни ташкил қилувчи 43 турдаги 2 676 дона қишлоқ хўжалиги техникаси эҳтиёт қисмлари аниқланиб, белгиланган тартибда вақтинча сақловга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири