Божхоначилар томорқадан самарали фойдаланмоқда
Сирдарё вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш билан бир қаторда, аҳолини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, пандемиянинг мамлакат иқтисодиётига етказадиган зарарини юмшатиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш билан бир қаторда, аҳолини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, пандемиянинг мамлакат иқтисодиётига етказадиган зарарини юмшатиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз раислигида коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишлаб жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон ўз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, даромадларини ошириш ва турмуш шароитларини яхшилаш учун катта захира ва имкониятларга эга экани таъкидланган эди.
Ушбу видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни тўлақонли бажариш, ходимларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Баҳорнинг илк кунларидаёқ божхона ходимларига томорқадан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва унга оила бюджетининг қўшимча даромад манбаи сифатида қарашга ўргатиш мақсадида алоҳида онлайн тарзда машғулотлар ташкил этилди. Ўтказилган ушбу машғулотларда томорқадан унумли ва самарали фойдаланиш орқали нафақат истеъмол учун бирламчи зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, балки оила бюджетини бутлаб, иқтисодий барқарорликка эришиш мумкинлиги бўйича мутахассислар томонидан аниқ тушунтиришлар берилди.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларнинг мавжуд томорқаларидан самарали фойдаланишларини ташкил этиш мақсадида 518 сотихдан ортиқ экин ер майдонига ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилиб, келгусида мазкур томорқаларда етиштириладиган маҳсулотларни ходимлар эҳтиёжи учун бошқарма ва божхона постларидаги ошхоналарга олиб келиниши режалаштирилди.

“Сирдарё” чегара божхона пости ва бошқарма тасарруфидаги 2 та хизмат уйларида ходимлар ташаббуси билан ташкил қилинган 3 та ихчам товуқхоналарда тухум маҳсулотлари ҳамда масъул ходимнинг яшаш хонадонида соғин сигирини боқиш шароити яратилди. Айни пайтда ушбу соғин сигиридан соғиб олинаётган сут ва сутдан тайёрланаётган бошқа маҳсулотлар божхона ходимларининг кунлик озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бошқарма ва божхона постларидаги ошхоналарга етказиб берилаётир. Келгусида, юқорида кўрсатилган маҳсулотларни кўпайтириш назарда тутилган.
Шунингдек, пиллачилик йўналишида божхона ходимларининг оила аъзолари ва яқин қариндошлари томонидан парвариш қилинаётган 18,5 қутида жами 379 грамм пилла қуртини озуқа билан таъминлашда бошқарма томонидан яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, боқилаётган ипак қурти учун тут баргини етказиб бериш борасида вилоят божхона бошқармаси томонидан амалий ёрдам кўрсатиб келинаётгани таҳсинга лойиқ.
Айни пайтда бошқарма томонидан ушбу йўналишлардаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилаётир.