Бўзатов иқтидорларни кашф этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу кунларда Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамкорлигида “Бўзатов иқтидорларни кашф этади!” шиори остида ўтказилаётган “Республика ёшлар овози” фестивалининг ҳудудий кастинг босқичи бўлиб ўтмоқда.
[gallery-6696]
Фестивалнинг Термиз шаҳар босқичи ҳам юқори савияда ташкил этилди. Унда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қиз 10-15, 16-22 ва 23-30 ёш тоифасида иштирок этди.
Ёшлар 4 йўналиш, жумладан, бахшичилик, анъанавий ижро, опера ҳамда эстрада йўналишлари бўйича жонли ижрода ўз иқтидорини синовдан ўтказди. 26 нафар иштирокчидан 11 нафари танловда юқори натижа кўрсатиб, вилоят босқичига йўлланма олди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА