Бойсунлик кексалар ва ёшлар аҳолини соғлом турмушга ундамоқда
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида эрта тонгдан нуронийлар ва ёшлар “Соғлик учун 5000 қадам” акцияси ташкил этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилмоқда.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги тадбир иштирокчилари ҳам субҳидамдан туман марказида беш минг қадам пиёда юриб, эрталабки спорт машғулотларининг инсон организми учун фойдасини тарғиб қилди. Ёшу кекса биргаликда бадантарбия машғулотлари билан шуғулланди.


Мустақиллик маҳалласида барпо этилган замонавий воркаут майдончасида турли машқлар бажариб, жисмоний фаоллигини оширди. Спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича беллашувлар ўтказилди.


Акция ташкилотчиларининг айтишича, баҳор фаслида кекса авлод ва ёшлар учун ташкил этилаётган спорт машғулотлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлаб, одамларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ва кун давомида хушкайфият билан юришига хизмат қилади.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири