Ботирали Йўлдошев: бизда "ўзбек" - бобуршунос олимлари етишмайди (+видео)
Буюк шоир, саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахсига нисбатан хориж ва ўзбек адабаиётларида асосан унинг адабиётга бўлган меҳри, ёзган асарлари, истеъдодли шоирлиги кўп бора ёдга олинади.
Шоҳ ва шоир Бобурмирзонинг буюк давлат арбоби эканлиги, давлатни бошқариш бўйича ўрнатган ички ва ташқи сиёсати, иқтисодий бошқаруви ва халқаро муносабатлар, шунингдек, Бобурий маликалар ҳақида ҳам етарлича маълумотларни, айниқса ўзбек тилида топиш бироз мушкул.
Афсуслар бўлсинки, ҳар йилнинг 14 февралида эсланадиган, кўпинча фақат шу куни эсланиб, турли тадбирларда ғазаллари ўқилиб, эртасига деярли унутиладиган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёт йўли, шоҳ ва шоирлиги биздан кўра хорижда муфассал ўрганилган. "Бобурнома" асарини ўқиганлар ҳам биздан кўра чет элда кўпроқ.
Бугунги лавҳамизда Бобуршунос олим Ботирали Йўлдошев шоҳ ва шоир Бобурмирзо ва Бобурийлар салтанатига оид ўрганилмаган мавзулар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/RgrnAQGKgWg" title="Botirali Yo‘ldoshev: bizda "o‘zbek" - boburshunos olimlari yetishmaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мууҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА