Бош қомусимиз – фаровон турмушимиз кафолати
Айни кунларда Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллиги жойларда, ташкилот ва муассасаларда кўтаринки кайфият билан нишонланмоқда.
Сана муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида ҳам тадбири бўлиб ўтди. Бошқарма бошлиғи Б.Мирзааҳмедов тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим пойдевори бўлган Конституциямиз ҳамда давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан йиғилганларни табриклади.
Давлатимиз бош қомусимизнинг аввало, халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлигини таъкидланди. Давлатимиз мадҳиясида эса халқнинг озодлиги, ҳурлиги тараннум этилганини урғулади.
Тадбирда бир гуруҳ ходимлар бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари билан рағбатлантирилди.
ЎзА