Болажонлар иштирокида Наврўз байрами кенг нишонланди (+видео)
Юнусобод туманида жойлашган 417-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида Наврўз байрами кенг нишонланди. Боғча ҳудуди байрамона безатилиб, миллий анъаналаримизни акс эттирувчи кўргазмалар, халқ ўйинлари ва саҳна кўринишлари ташкил этилди.
– Наврўз нафақат баҳор ва янгиланиш байрами, балки миллий қадриятларимизни болалар қалбига сингдириш учун муҳим имкониятдир. Бугунги тадбирлар орқали болажонларимиз халқимизнинг урф-одатлари, миллий таомлари ва анъаналари билан яқиндан танишди, – дейди муассаса директори Севара Фозилова.
Айни пайтда муассасада 360 нафар болага 20 га яқин малакали педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда. Педагоглар томонидан ташкил этилган чиқишлар, рақслар ва саҳна кўринишлари болаларнинг ижодий қобилиятини намоён этишга хизмат қилди.
Наврўз байрами болаларга эзгулик, меҳр-оқибат, табиатга эҳтиром каби тушунчаларни сингдиришда муҳим аҳамият касб этади. Миллий қадриятларимиз асосида ўтказилаётган бундай тадбирлар эса ёш авлодни маънан баркамол ва ватанпарвар этиб тарбиялашга хизмат қилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ILgXs5-guh0" title="Bolajonlar ishtirokida Navro`z bayrami keng nishonlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова,
О.Давронов (видео),
С.Обиджонов (монтаж),
ЎзА