Болалик – беғуборлик даври
Навоий вилоятида ҳам 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болажонлар учун маданий-кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтди.
Навоий шаҳар марказидаги Маданият ва истироҳат боғида, “Фарҳод” маданият саройи атрофида ҳамда Ёшлар хиёбонида ўтказилган байрам тадбирига мактабгача таълим муассасаларининг катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари болалари, кам таъминланган оилалар фарзандлари, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, уй шароитида алоҳида таълим-тарбия олаётган болажонлар, ижтимоий-маънавий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари таклиф этилди. Айниқса, шаҳар марказида жойлашган мусиқали фавворалар жилоси болажонлар қалбида кўтаринкилик бахш этди.
[gallery-2657]
Сирож АСЛОНОВ(сурат), ЎзА