Боксчиларимиз қитъа чемпионатида
Эртага Таиландда бокс бўйича навбатдаги Осиё чемпионати баҳслари бошланади. Бугун, 29 ноябрь куни чемпионат олдидан техник қўмита йиғилиши ва расмий қуръа ташлаш маросими ташкил этилди.
Мазкур тадбирларда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Раҳматжон Рўзиохунов, Акмал Ҳасанов ва аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расулов иштирок этди.

Техник қўмита йиғилишида таъкидланганидек, Осиё чемпионатида 21 та давлатдан 210 нафар боксчи иштирок этиш талабномаларини тақдим этган. Боксчилар эркаклар ва аёллар босқичида 13 вазнда қитъа ғолиблиги учун рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, 12 декабрга қадар давом этадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 13 нафар эркак ва 11 нафар боксчи қизлари ғолиблик учун кечадиган жангларда қатнашади.

Т.Рўзиев, ЎзА