Боксчиларимиз Грознийда тенгсиз бўлди
Россиянинг Грозний шаҳрида Аҳмад Ҳожи Қодиров хотирасига бағишланган анъанавий турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами 6 медални қўлга киритди.
Мусобақада вазни 56 килограммгача бўлган чарм қўлқоп устамиз Умид Жўраев ва 81 килограмм вазндa мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Одилжон Аслонов барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, 75 килограммгача вазн тоифасида Саиджамшид Жафаровга тенг келадигани топилмади.
Шунингдек, мусобақада вакилларимиздан Темур Саидов ўз фазн тоифасида кумуш, Шукуржон Раҳимов ва Амиршоҳ Самадов бронза медалини қўлга киритди.
Терма жамоамизнинг ушбу муваффақияти умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашини таъминлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА