Боксчи ёшларимиз Европа қитъасида жаҳон чемпионлиги учун жанглар ўтказади
Бугун, 15 октябрь куни Черногориянинг Будва шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасидаги (U19) жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими, қуръа ташлаш ҳамда техник қўмита йиғилиши бўлиб ўтади.
Дунёнинг 80 га яқин давлатидан 500 нафардан зиёд ёш чарм қўлқоп усталари қатнашадиган мазкур чемпионатда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 10 нафар, боксчи қизлар жамоасининг 8 нафар аъзоси ўз ва тофаларида совринли ўринларга даъвогарлик қилади.

Юртимиз боксчи ёшларидан Амиржон Супонов(-50), Элёр Рустамов (-55), Муҳаммадризо Укимов(-60), Жаҳонгир Зайниддинов(-65), Зулфиқор Адҳамжонов(-70), Суҳроб Раҳматуллаев(-75), Аброрбек Шарипов(-80), Сардорбек Баҳромхўжаев(-85), Асадбек Султанбоев(-90), Ислом Салихов (+90) Будва шаҳри рингларида жанг олиб борса, боксчи қизларимиздан Мухтасар Алиева(-48), Назокат Мардонова(-51), Шодиёна Мелиқўзиева(-54), Робия Равшанова(-57), Севара Маматова(-60), Аселя Тулегенова(-65), Мафтуна Янгиева(-70), СамираТурғунова(-75) ватанимиз шарафини ҳимоя қилишга ҳозирланмоқда.

Жаҳон биринчилиги тақвимига кўра, саралаш ва 1/4 финал мусобақалари 16-24 октябрь кунлари, ярим финал баҳслари 25 октябрь ва финал жанглари 27 октябрь куни бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА