Боксчи қизларимизнинг шашти баланд
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бокс бўйича ўтаётган “World Boxing” кубоги баҳсларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муносиб иштирок этмоқда.
Мусобақанинг навбатдаги кунида Навбаҳор Ҳамидова -65 кг. вазн тоифасида бўлиб ўтган баҳсда норвегиялик Ангелсен Маделеиенени 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финал босқичига йўл олди. Вазни 51 килограммгача бўлган Сабина Бобоқулова эса италиялик Мартина Вассаллога ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритди. Афсуски, Фарзона Фозилова юришини нимчорак финалда тўхтатди.
Маълумот ўрнида: “World Boxing” ташкилоти кубогининг чорак ва ярим финал беллашувлари бугун ва эртага ўтса, сўнгги ҳал қилувчи финал жанглари 5-6 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА