Bloomberg: Россия бу йил урушга рекорд даражада маблағ сарфлайди
Йил охирига келиб, Россиянинг мудофаа харажати тахминан 199 миллиард долларга етади. Бу дастлаб 2025 йил мўлжалланган миқдордан тахминан 40 фоиз кўп, деб ёзган “Bloomberg” агентлиги РФ ҳукуматига яқин икки манбага таяниб.
Айни миқдор 2027 йил учун режалаштирилган ҳарбий харажатга деярли тенг.
Россияда ҳарбий сарф ошишини нашр Аляскадаги музокарадан сўнг Путин урушни тугатиш бўйича руслар учун мақбул келишувга эришила олмагани ва ҳарбий ҳаракатни кучайтириш зарур, деган хулосага келингани билан изоҳлаган.
С.Раҳимов, ЎзА