"Биринчи китоб" — биринчи қадам (+видео)
Ёзувчилар уюшмасида ёш ижодкорларнинг “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида чоп этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда устоз адиблар, ёш ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари жам бўлишди. Бу йил Уюшманинг “Биринчи китобим” лойиҳасида 19 нафар ёш ижодкорнинг 18 номдаги биринчи китоблари чоп этилди.
Булар: Фахриёр Бахтиёров “Сен учун”, Бибигул Адиева “Хаёл кемаси”, Санжар Тошбеков “Хиргойи”, Суҳроб Ҳамроев “Уйғоқ фасл”, Муҳаммадали Ғаффоров “Ишқ сафари”, Шукрулло Шералиев “Куз тароналари”, Муаттар Маматкаримова “Сен келгунча”, Дурдона Баҳодирова “Ижобат”, Маҳлиё Каримова “Таскин”, Бурҳон Раҳматов “Бахтнинг уч сири”, Чарос Авазова “Сиёҳдон”, Маҳбуба Абдураҳимова “Шамс-у ҳилол”, Фарҳод Эшон ва Мавлуда Самариддинова “Кўлдаги акс ва гул”, Снежана Зейтулаева “Лис” (рус тилида), Камолиддин Рўзиматов “Кейинги бекат”, Мухлиса Тошпўлатова “Қўғирчоқ”, Шоҳрўз Умаржон “Ҳуркак шуъла”, Ислом Эшниёзов “Излеген иғбалим” (қорақалпоқ тилида).
Тақдимотда ушбу китоблар муаллифларга қалам ҳаққи билан бирга тақдим қилинди. Шу билан бирга ҳозирги кунда фаол бўлган 9 нафар ёш ижодкорларни Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилиш маросими ҳам ўтказилди.
Тадбирда муаллифлар ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасида Ёзувчилар уюшмасида амалга оширалаётган ишлар учун миннатдорлигини билдиришди. Таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари кечага янада завқ улашди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/eQT8GbcVsxk" title=""Birinchi kitob" — birinchi qadam" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, У.Тўхтаев ЎзА