Бир гуруҳ киноижодкорлар Хоразмда
Кинематография агентлиги ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон — миллий кинематография” шиори остида вилоятларга сафар қилаётган таниқли киноижодкорлардан таркиб топган “Кинокарвон” гуруҳи Хоразмга етиб борди.
Ижодий сафар давомида хоразмлик юртдошларимиз учун Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган "Илҳақ", "Тинчлик ортида", "Ҳаёт", "Урушнинг сўнгги қурбони" каби фильмларнинг намойиши режалаштирилган.

Агентлик ахборот хизматининг маълум қилишича, тадбирлар карантин қоидаларига амал қилинган тарзда ўтказилади.
Г.Нусратова, ЎзЖОКУ талабаси