Бейҳан Шан: мени ўзбек халқининг буюк тарихи, маданияти мафтун этди (+видео)
Юртимизга ташриф буюрган меҳмон борки, қанчалик ривожланган давлатнинг фуқароси бўлмасин халқимизнинг меҳмондўстлигидан, буюк тарихий манзилларидан, миллийликни сақлаб қолган ўзбекона маданиятдан баҳра олади. Асрлар давомида сақланиб келинаётган миллий урф-одат ва ўзаро муносабатлар бизни қонимизда буюк боболаримизнинг муқаддас қони оқаётганидан яна бир далилдир. Хориждан ташриф буюрганлар албатта буни ҳис қилиб, ўзлари билмаган ҳолда ўзбек халқини ҳар томонлама ўрганишга қизиқиб кетади.
Айни кунларда юртимизда илмий изланишда бўлган Истанбул университети тарих фанлари бўйича доктори Бейҳан ҳанум ҳам буюк тарихимизни ўрганиш жараёнида юртимиз, ўзбек халқи ва маданияти ҳақидаги таассуротларини яширолмади. Суҳбатимиз давомида Бейҳан ҳанум билан “Тарих ҳақиқатлари” лойиҳаси учун “Усмонлилар империяси ва Туркистонда сарой аёллари томонидан ташкил этилган мадрасалар” мавзусида суҳбатлашдик.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/SMpZcsDyfjM?si=4darj0hmCCx3JMiC" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА