Бешта муҳим ташаббус – амалда
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлашга жойларда жиддий эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлашга жойларда жиддий эътибор қаратилмоқда.
Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва “Ўзпахтасаноат“ АЖ тизимидаги “Андижон барака чеварлари 2019“ МЧЖ ҳамкорлигида Бўз туманида “Бўз барака чеварлари“ тикувчилик мажмуаси иш бошлади.
Корхонада 150 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Уларнинг орасида 68 нафар тикувчилик малакасига эга бўлмаган хотин-қизлар корхона ишга тушгунга қадар малакали мутахассислар томонидан ўқитилди.