Беш йиллик ислоҳотлар натижалари (онлайн)
Айни пайтда пойтахтимизда Адлия вазирлиги ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида "Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" мавзусида халқаро анжуман иш бошлади.
Анжуманда Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида бажарилган ишлар, барча соҳаларда рўёбга чиқарилган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти муҳокама этилмокда. Шунингдек, туб ўзгаришлар — фуқароларимиз ҳаётида ва халқаро ҳамжамият нигоҳида нечоғли самара бергани аниқ мисоллар асосида таҳлил қилиниб, миллий ва хорижий экспертларнинг бу борада берган баҳоларини кўриб чиқиш назарда тутилган.
Анжуманда халқаро ташкилот ва тузилмалардан экспертлар, парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда. Анжуман иши давом этмоқда.
Муҳтарама Комилова, ЎзА